Тожикистонда қозоқ киноси кунлари бўлиб ўтади

“Тожикфильм” давлат муассасаси ва Қозоғистон Республикасининг Тожикистондаги элчихонаси кўмагида кино соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида 2022-йил 23 ва 24-сентябрь кунлари Тожикистонда Қозоғистон Республикасининг кино кунлари ўтказилади. Ушбу кино кунлари“Ватан” кинотеатрида бўлиб ўтади.
2022-йил 23-сентябрь куни соат 18:00 да “Ватан” кинотеатрида Тожикистондаги Қозоғистон Республикасининг кино кунларининг очилиш маросими Тожикистон дипломатик корпуси вакиллари, зиёлилар, кинематографлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида бўлиб ўтади.
Кино тадбири доирасида Қозоғистонда ишлаб чиқарилган учта фильм кино ихлосмандлари учун намойиш этилади.
Шу билан бирга, 2022-йил 24-сентябрь куни соат 13.00 да Тоҳир Собиров номидаги кинотеатрда продюсер Байбек Айгул ва қозоғистонлик актёр Дайиров Эркебулан Муратович иштирокида қизиқувчилар учун “Устоз ва шогирд” номли миллӣ филм дарси бўлиб ўтади.