ҚИРҒИЗИСТОННИНГ ТОЖИКИСТОНГА ТАЖОВУЗКОРОНА ХУЖУМИ. Тожикистоннинг чегаралари, мустақиллиги ва бирлигининг душманлари шартномани бузувчилар ва хоинлардир
“Сўнгги пайтларда Қирғизистон билан чегарада содир бўлган воқеалар Тожикистон чегаралари, мустақиллиги ва бирлигининг душманлари сотқин ва ёвуз эканлигини яна бир бор исботлаб берди, бегуноҳ одамларнинг қонини тўкиш уларнинг доимий одатига айланган. Ӯт очишни тӯхтатиш ҳақидаги келишув эълон қилингандан сўнг Қирғизистон расмийлари томонидан жанговар ҳаракатларнинг қайта бошлангани бизни яна ҳамжиҳат бўлиб, юртимизнинг ҳар қарич ери, оиламиз, фарзандларимиз, ота-оналаримиз ва умуман, мустақил Тожикистонимизни ҳимоя қилиш учун жонимизни аямасликка ундайди”, деди сиёсатшунос, С.Айний номидаги Тожикистон давлат педагогика университети сиёсатшунослик фанлари номзоди Шараф Алланазаров Қирғизистоннинг тажовузкорона ҳужуми муносабати билан «Ховар» ТМАА мухбири билан суҳбатда.
Шараф Алланазаров глобаллашув жараёнида тожик халқининг миллий, умуминсоний, маданий ва тарихий қадриятларини ҳимоя қилиш илм ва маориф аҳли, зиёлилар, ўқитувчилар, оммавий ахборот воситалари фаоллари, сиёсатчилар ва маданият соҳаси мутахассисларига юкланганини таъкидлади. Глобаллашув даврининг маънавий ва маданий адолатсизликка қарши курашда фақат ақлу заковат кучи ғалаба қозониши мумкин.
Бугунги кунда Тожикистон турли давлат ва жамоат соҳаларининг яқинлашуви ва шу асосда цивилизацияларнинг бирлашуви натижаси бўлган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий дунёнинг глобаллашув жараёнидан ажралмаган ҳолда таҳдид ва хатарларни, маънавий ва инсоний инқирозларни бошдан кечирмоқда.
Халқаро муносабатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, қўшни давлатлар билан муносабатлар бир-бирига тўлиқ ҳурмат, бағрикенглик ва томонларнинг миллий манфаатларини ҳурмат қилган ҳолда йўлга қўйилиши керак.
Муҳтарам Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси аҳолисининг қудрати, жасорати, мардлиги, бирдамлиги ва садоқатига тўлиқ ишонади.
“Биз ҳар қандай ҳолатда ҳам бу ишончга муносиб бўлиб, жонажон Тожикистонимиз чегаралари ва мустақиллигини ҳатто жонимиз эвазига бўлса ҳам ҳимоя қилишимиз зарур”, — деб таъкидлади суҳбатдошимиз.