ТОЖИКИСТОН ВА ҚИРҒИЗИСТОН МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ДАВЛАТ КОМИТЕТЛАРИ ЧЕГАРАДАГИ МОЖАРОЛАРГА БАРҲАМ БЕРИШ ТӮҒРИСИДА ПРОТОКОЛ ИМЗОЛАДИ
Бугун Тожикистон ва Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат комитетлари чегарадаги можароларга барҳам бериш тӯғрисидаги протоколни имзолади. Бу ҳақда «Ховар» ТМААга Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат комитети Чегара қўшинлари матбуот марказида маълум қилинди.
Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат комитети раиси Саймумин Ятимов ва Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат комитети раиси Қамчибек Ташиев «Қизил – Бел» назорат ӯтказиш пунктида музокаралар ӯтказди ва икки давлат чегарасидаги можарога барҳам бериш тӯғрисидаги протоколни имзолади.
Томонлар имзоланган келишувлар бандлари амалга оширилишига, икки давлат чегарасида тинчлик ва ӯзаро англашув ӯрнатилишига умид билдирдилар.