Берлинда Тожикистоннинг халқаро ташаббуслари намойиш этилди

Германия ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишлаб “Германия табиатни муҳофаза қилиш уюшмасининг парламент кечаси” бўлиб ўтди, унда Тожикистоннинг Берлиндаги элчиси Имомудин Сатторов иштирок этди ва нутқ сӯзлади.
Тожикистон элчиси йиғилганларга Тожикистоннинг сув ва музликларни муҳофаза қилиш соҳасидаги халқаро ташаббуслари, жумладан “Сув устувор тараққиёт учун 2018-2028 йиллар” халқаро ўн йиллиги, 2023-йилги сув конференцияси, 2025-йилни сув ва музликларни ҳимоя қилиш бўйича эълон қилиниши ҳақида сўзлаб берди. “Халқаро музликларни ҳимоя қилиш йили”, “Бутунжаҳон музликлар куни” деб эълон қилиниши ва “Музликларни ҳимоя қилиш халқаро жамғармаси”ни ташкил этишнинг долзарб аҳамияти ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Шунингдек, Германиянинг “Яшил Марказий Осиё” минтақавий ташаббусини амалга ошириш жараёни, Германиянинг табиатни муҳофаза қилиш нодавлат ташкилоти билан ҳамкорлик истиқболлари ва Тожикистонда яшил иқтисодиётни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Анжуманда Германиянинг тегишли вазирлик ва идоралари вакиллари, Марказий Осиё давлатлари ва Мўғулистон элчилари, Бундестаг, атроф-муҳит ва ноёб ҳайвонларни муҳофаза қилиш соҳасидаги ташкилотлар вакиллари, журналистлар иштирок этди.