Бангладешда қайиқ ағдарилиб, 23 киши ҳалок бўлди
Бангладеш шимолида қайиқ ағдарилиши оқибатида камида 23 киши ҳаёт билан видолашди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият маълумотига таяниб, “The Bangladesh Observer” газетаси маълум қилган.
Хабарда ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар ҳам борлиги, 50 га яқин киши бедарак йўқолгани қўшимча қилинган.
Ҳалокат сабаби ҳозирча маълум эмас.