Бугун Тожикистон ва Баҳрайн терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришмоқда
27-сентябрдан 8-октябрга қадар Қувайт давлатида футзал бўйича Осиё кубоги финал босқичи ўйинлари бўлиб ўтади. Юқори савиядаги мазкур мусобақада 16 давлат иштирок этмоқда. Иштирокчи жамоалар тўрт гуруҳга бўлинади ва энг яхши жамоалар плей-офф босқичига йўл олади.
Бугун Қувайтда Ўзбекистон ва Туркманистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин билан футзал бўйича Осиё чемпионати бошланди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Даврон Чориев ўйиннинг 5-дақиқасида Туркманистон терма жамоаси дарвозасини ишғол қилди ва 2022-йилги Осиё чемпионатидаги илк гол муаллифига айланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Туркманистон терма жамоалари “Б” гуруҳидан жой олган. Бу гуруҳда Тожикистон ва Баҳрайн терма жамоалари ушбу жамоалар билан бир гуруҳдан жой олган.
Тожикистон ва Баҳрайн терма жамоалари ўртасидаги учрашув бугун соат 15:50да бошланади.