Тожикистон ва Миср ўртасида дўстона муносабатлар ва манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди
27 сентябрь куни Тожикистон Республикасининг Миср Араб Республикасидаги элчиси Заробиддин Қосимий Миср ташқи ишлар вазирининг Осиё давлатлари бўйича ўринбосари Айман Комил билан учрашди.
Учрашувда икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатлар ва манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга оид масалалар муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида икки томон учун ҳам манфаатли бўлган муносабатларни мустаҳкамлаш ва янада кенгайтиришдан томонлар манфаатдор экани таъкидланди.