Тожикистон ташқи ишлар вазири АҚШ Давлат котиби билан учрашди
27-сентябрь куни Вашингтонда Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддиннинг Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашуви бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида Тожикистон ва АҚШ ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, гуманитар ва хавфсизлик соҳаларидаги икки томонлама муносабатларни муҳокама қилдилар, шунингдек, ҳамкорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлардан фойдаланиш юзасидан фикр алмашдилар.
Учрашувда Афғонистондаги бугунги вазият муҳокама қилиниб, замонавий чақириқ ва таҳдидларга, жумладан, терроризм, экстремизм, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашишда ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги таъкидланди, муҳим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Томонлар “C5+1” платформасининг минтақа учун аҳамияти ва Тожикистон ва Қирғизистон чегарасидаги мавжуд вазиятни ҳам муҳокама қилдилар.