ЎҚИТУВЧИЛАР КУНИ ШАРАФИГА. Душанбе шаҳрининг Исмоилий Сомоний ноҳиясида соҳа фахрийлари тақдирланди

Душанбе шаҳри Исмоил Сомоний ноҳияси ижроия органи ва ноҳия таълим бўлими ташаббуси билан “Устозлар куни”га бағишлаб маданий-кўнгилочар дастур бўлиб ўтди.
Анжуманда ноҳия раиси Сами Шариф ноҳия таълим аҳли ва ўқитувчиларини Ўқитувчилар куни ва Давлат тили куни билан табриклаб, соҳа ривожи ва тараққиётига, савиясини юксалтиришга қўшаётган қимматли ҳиссалари учун ўз миннатдорчилигини билдирди.
Таъкидландики, давлат мустақиллиги шарофати ва Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Душанбе шаҳри раиси, муҳтарам Рустам Эмомали кўмаги туфайли таълим соҳаси ҳамиша ўзининг юксак марраларидан бири бўлиб келган. Ижтимоий сиёсатнинг энг муҳим йўналишлари бўлиб, уни амалга ошириш ва ўқитувчилар учун энг яхши шароитларни яратиш ҳамда ёш авлод учун зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.