Шараф Шерализода Тожикистоннинг хориждаги консуллик муассасалари раҳбарлари билан виртуал учрашув ўтказди

Тожикистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Шараф Шерализода бошчилигида 28 сентябрь куни мамлакатимизнинг хориждаги консуллик муассасалари раҳбарлари билан виртуал ишчи учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Тожикистоннинг хорижий давлатлар билан иқтисодий ва сармоявий соҳаларда ҳамкорлик қилиш имкониятлари, мамлакат экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш, хорижий капитални жалб этиш ва мавжуд муаммоларни муҳокама қилишди.
Шунингдек, консуллик масалалари, айниқса, Тожикистон Республикаси жисмоний ва юридик шахсларининг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, истиқомат қилаётган мамлакатлардаги тожик диаспораси билан ҳамкорликни кенгайтириш, хорижий инвесторларни мамлакатимизга жалб этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.