Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон хизмат сафари билан Турсунзода шаҳрида янги мактаб биносини очиб берди

3 октябрь куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон хизмат сафари билан Турсунзода шаҳрига ташриф буюрди.
Муҳтарам юртбошимиз Эмомали Раҳмоннинг ташрифи “Мирзо Турсунзода номидаги умумтаълим мактаби” нодавлат таълим муассасаси биносидан бошланди.
Давлатимиз раҳбари янги муассасани фойдаланишга топшириб, ундаги таълим шароитлари билан танишди.
Таълим муассасаси мамлакатимиз Президенти Эмомали Раҳмоннинг таълим сиёсати доирасида Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигини нишонлаш мақсадида тадбиркор Аҳрор Солиев томонидан барпо этилди.
Мактаб биноси уч қават ва ертўладан иборат бўлиб, 400 ўринли 16 та ўқув хоналари ва бошқа иш хоналаридан иборат.
Эндиликда таълим соҳасидаги янги имкониятлардан фойдаланиш натижасида 48 нафар фуқаро иш ва яхши маошга эга бўлди, улардан 25 нафари тажрибали ўқитувчилардир.
Мактаб биносининг биринчи қаватида компютер хонаси, ижодий тўгарак ва 2 та ўқув хонаси, иккинчи қаватида эса яна 6 та ўқув хонаси мавжуд. Кутубхона ва шахмат хонаси учинчи қаватда жойлашган.
Лойиҳага кўра, бинонинг ертўласида 80 ўринли ошхона, спорт зали, врачлик пункти ва ўқитувчилар хонаси қурилиб, спорт билан шуғулланувчилар учун стол тенниси столи ўрнатилди.
Мактаб ҳудудида футбол майдончаси барпо этилиб, ўсмир ва ёшларни спортга кенг жалб этиш учун қулай шароит яратилган.