Давлатимиз раҳбари Турсунзода шаҳрига ташриф буюрди

3 октябрь куни Турсунзода шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон “Ислом” фермер хўжалигида бўлиб, шоли йиғиштириб олиш ишларини бошлаб берди.
Жўра Раҳмонов қишлоғида жойлашган “Ислом” фермер хўжалиги 2000-йилда Бобохоновлар оиласи томонидан ташкил этилган бўлиб, ихтиёрида 1,2 гектар ер майдони мавжуд.
“Ислом” фермер хўжалигининг асосий фаолият йўналишларидан бири шоли етиштириш бўлиб, жорий йилда 0,60 гектар майдонга шу турдаги экинлар экилгани маълум қилинди.
Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон “Ислом” фермер хўжалигидаги шоли йиғим-теримига ташрифи чоғида деҳқонлар билан самимий суҳбат қуриб, ердан самарали ва оқилона фойдаланиш, озиқ-овқат етиштириш, аграр сиёсатни қўллаб-қувватлаётгани учун уларга миннатдорлик билдирди.