Тожикистон ва Чехия икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

4 октябрь куни Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Ҳусейнзода Чехия Республикасининг Душанбедаги элчиси Ватслав Йилекни қабул қилди.
Суҳбат чоғида томонлар икки мамлакат ўртасидаги манфаатдор соҳалардаги ҳамкорлик, Тожикистон ва Чехия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаш, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.