Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Токаев билан телефон орқали мулоқот қилди

Бугун Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Қозоғистон Республикаси Президенти, муҳтарам Қосим-Жомарт Токаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат аввалида Қозоғистон Президенти давлатимиз раҳбарини туғилган куни билан самимий табриклади, халқимиз раҳбарига мустаҳкам соғлик ва фаолиятида улкан муваффақиятлар, Тожикистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилади.
Давлат раҳбарлари Тожикистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш жараёнини қайд этиб, Тожикистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстона муносабатлар ва стратегик шерикликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.
Телефон мулоқотида Тожикистон ва Қозоғистон президентлари томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро кун тартибининг айрим масалалари юзасидан ҳам ўз фикрларини билдирдилар.