Тожикистон ва Қозоғистон раҳбарлари Остонада бўлажак олий даражадаги учрашув кун тартибини муҳокама қилдилар

5-октябрь, чоршанба куни Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Қозоғистон Республикаси Президенти муҳтарам Қосим-Жомарт Токаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат аввалида Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Токаев давлатимиз раҳбарини 70 йиллик юбилейи билан самимий табриклади, халқимиз раҳбарига мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва фаолиятида улкан муваффақиятлар, халқимизга тинчлик ва фаровонлик тилади.
Давлат раҳбарлари Тожикистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш жараёнини қайд этиб, Тожикистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстона муносабатлар ва стратегик шерикликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.
Суҳбат чоғида Тожикистон ва Қозоғистон президентлари томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан ҳам ўз фикрларини билдирдилар.
“Остонада бўлиб ўтадиган олий даражадаги учрашув кун тартибига алоҳида эътибор қаратилди”, — дейилади Тожикистон Республикаси президенти матбуот хизмати хабарида.
13-октябрь куни Қозоғистон пойтахти – Остона шаҳрида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари (МДҲ)нинг мажлиси бӯлиб ӯтади
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда дунёнинг 27 та давлати жумладан, Тожикистон, Россия, Ўзбекистон, Хитой, Ҳиндистон, Туркия, Қатар, БАА ва бошқалар ва 9 та кузатувчи давлат жумладан, Беларус, АҚШ, Япония, Туркманистон, Украина мавжуд.