Бугун Тошкентда дзюдо бўйича жаҳон чемпионати бошланади

Бугун, 6-октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди ва у 13-октябрга қадар давом этади.
Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун 85 давлатдан 563 нафар спортчи (305 эркак, 258 аёл) рўйхатдан ўтган. Жумладан, ушбу жаҳон миқёсидаги мусобақада Тожикистон Республикасининг 9 нафар таниқли полвонлар: Эмомали Нурали 66 килограммгача, Беҳруз Хўжазода Муҳаммадраҳим Сарахонов билан бирга 73 килограмм вазнда, Шодмон Ризоэв ва 81 килограмм вазнда Сомон Маҳмадбеков, 90 килограмм вазнда Жаҳонгир Мажидов билан Комроншоҳ Устопириян, 100 килограмм вазнда Абубакр Акобир ва ниҳоят, +100 килограмм вазнда тожикистонлик машҳур полвон Темур Раҳимов.
Мусобақа эркаклар ўртасида 7 та, аёллар ўртасида 7 та вазнда, шунингдек, аралаш жамоавий баҳсларда ўтказилади. Низомга кўра, мусобақалар ҳар куни эркаклар ўртасида бир вазнда ва аёллар ўртасида бир вазнда ўтказилади. Аралаш жамоавий баҳс сўнгги кунга белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, чемпионат ғолиби ва совриндорлари пул мукофоти билан бирга медал билан тақдирланади. Шахсий баҳсларда биринчи ўрин учун 26 000 эвро, иккинчи ўрин учун 15 000 эвро ва учинчи ўрин учун 8 000 эвро. Аралаш жамоавий баҳсларда ғолибга 90 000 евро, иккинчи ўринга 60 000, учинчи ўринга 25 000 евро берилади.