Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Жаҳон банкининг операциялар бўйича директори Аксел ван Троценбург ва шу банк вице-президенти Анна Бердени қабул қилди

6 октябрь куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон, Жаҳон банкининг операциялар бўйича директори жаноб Аксел ван Троценбург ва шу ташкилотнинг вице-президенти Анна Берде хонимни миллат қасрида қабул қилинди.
Суҳбат чоғида Тожикистон ва Жаҳон банки ўртасидаги жорий ҳамкорлик ва муносабатлар истиқболлари муҳокама қилинди.
Муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон икки томонлама ҳамкорлик даражасидан, жумладан, Жаҳон банки томонидан 29 йиллик ҳамкорлик давомида турли соҳаларда жами 2,5 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги 110 дан ортиқ лойиҳа молиялаштирилганидан мамнунлигини билдирди.
Учрашувда жаноб Аксел ван Троценбург Тожикистоннинг тоза ва қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш ва шу нуқтаи назардан “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш борасидаги салмоқли имкониятларини эслатиб ўтди ва Жаҳон банки Тожикистоннинг бу борадаги ҳиссасини қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади.
Учрашув чоғида Тожикистоннинг COVID-19 пандемияси давридаги аҳволи, унинг таъсири ва бугунги дунёнинг мамлакат иқтисодий ва ижтимоий аҳволига таъсири ва бошқа таҳдид ва хатарлари муҳокама қилинди.
Жаҳон банки Тожикистон Республикасининг ишончли ҳамкори сифатида мамлакат ҳукуматининг барқарор тараққиётни таъминлаш йўналишидаги келгуси режаларини амалга оширишда бундан буён ҳам ўз ҳиссасини қўшишига умид билдирилди.