Таиландда болалар марказига ҳужум уюштирилди

Таиланднинг Нонг Буа Лампху провинциясида болаларни парваришлаш марказига қилинган қуролли ҳужум натижасида 35 фуқаро ҳалок бўлди. Табиийки, уларнинг аксарияти болакайлар.
«Анадолу» ахборот агентлиги ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб маълум қилишича, ҳаракатни 34 ёшли собиқ полициячи амалга оширган. Воқеадан сўнг қотил ўз жонига ҳам қасд қилган.