Эрдоған: Европани қаттиқ қиш кутмоқда

Европа давлатлари бу қишда Россиядан газ етказиб берилиши билан боғлиқ чеклов туфайли жиддий қийинчиликка дуч келади. Бу ҳақда Президент Режеп Таййип Эрдоған Туркия Ёшлар жамғармаси аъзолари билан учрашувда айтиб ўтди, деб хабар берди “Анадолу” агентлиги.
“Ҳозир бутун Европа “бу қиш қандай ўтади? деган саволни беряпти”, деди Туркия етакчиси.
Мазкур саволга ўзи жавоб бериб, “Туркияда жорий қиш энергия манбалари билан боғлиқ муаммо кузатилмаслигини таъкидлади.