Таълим ва фан вазири Исфара шаҳри ва Бобожон Ғофуров ноҳиясидаги вайрон бӯлган мактабларда бўлди

Тожикистон Республикаси таълим ва фан вазири Раҳим Саидзода Исфара шаҳри ва Бобожон Ғофуров ноҳиясидаги чегарадаги можаролардан жабр кўрган умумий ўрта таълим муассасаларида бўлиб, жабрланган ўқитувчи ва ўқувчиларга ёрдам кўрсатди.
Вазир шунингдек, таълим ва тарбия ҳолати, қиш мавсумига тайёргарлик билан танишиш мақсадида Варзоб, Айний нозиядаридаги ўрта умумий таълим муассасалари ва Истаравшан шаҳридаги муассасаларда бўлди.
Варзоб нозияси, Бобожон Ғофуров номидаги 3-сон умумий ўрта таълим муассасасида таълим ва кадрлар тайёрлаш ҳолати билан танишдилар.
Шунингдек, амалий ташриф доирасида Таълим ва фан вазири Айний ноҳияси Такфон қишлоғи, 9-сон умумий ўрта таълим муассасаси, Истаравшан шаҳри, Оби Зулол қишлоғи, 24-сон умумий ўрта таълим муассасаси, 40-сон умумий ўрта таълим муассасасида бўлди.
Таълим ва фан вазири Раҳим Саидзода мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди. Шу билан бирга, вазирлик ходимларига ушбу масалаларни республиканинг қуйи ноҳияларида ўрганиб чиқиш, натижаларини Таълим ва фан вазирлиги кенгаши йиғилишида таҳлил қилиш ва муҳокама қилиш топширилди.