Тожикистон ва Беларус парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Бугун Тожикистон Республикаси Олий намояндалар Мажлиси раиси Маҳмадтоир Зокирзода Душанбе шаҳрида расмий ташриф билан бўлган Беларус Республикаси Президенти Александр Лукашенко билан учрашди.
Суҳбат чоғида Тожикистон ва Беларус ўртасидаги ҳамкорликни барча соҳаларда, жумладан, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш масаласи ва томонларни қизиқтирган бошқа мавзулар муҳокама қилинди.
Маҳмадтоир Зокирзода Тожикистон Беларусни ўзининг ишончли дўсти, стратегик ва содиқ ҳамкори сифатида кўришини таъкидлади.
Учрашувда Тожикистон Республикаси билан Беларус Республикаси ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни муваффақиятли ривожлантириш ва чуқурлаштириш имконини берувчи 100 дан ортиқ шартнома ва битимлар имзолангани алоҳида таъкидланди.
Учрашув якунида томонлар икки давлат ўртасидаги муносабатлар барча соҳаларда кенгайишига умид билдирдилар.