2022-йилда тожикистонлик талабалар нуфузли халқаро олимпиадаларда 1,5 мингдан ортиқ медални қўлга киритишди

2022-йилда Республикамиз умумтаълим муассасаларининг 5 минг 745 нафар ўқувчиси жаҳон ва халқаро миқёсдаги 27 та нуфузли фан олимпиадаларида иштирок этиб, 1585 медални қўлга киритди. Жумладан, мамлакатимиз ўқувчилари 259 та олтин, 593 та кумуш ва 733 та бронза медалини қўлга киритди.
Бу ҳақда мамлакат Таълим ва фан вазирлигининг “Тожикистон Республикаси Таълим ва фан вазирлигининг 2022-йилнинг тўққиз ойидаги фаолияти сарҳисоби ва 2022 йил якунигача бўлган вазифалар тўғрисида”ги ҳайъат йиғилишида муҳокама қилинди. Ушбу йиғилиш 10 октябрь куни Душанбе шаҳрининг Шоҳмансур ноҳиясидаги 48-сон умумий ўрта таълим муассасаси залида бўлиб ўтди.
Жорий йилда таълимнинг 2-3-босқичлари учун 24 та республика фан олимпиадалари, жумладан, табиий-математика фанлари бўйича 13 та, ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича 11 та фан олимпиадалари ўтказилгани таъкидланди. Олимпиадаларнинг Республика босқичида 6530 нафар ўқувчи қатнашди, бу ўтган йилга нисбатан 2287 нафарга кўпдир.