Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Беларус президенти Александр Лукашенко Варзоб ноҳиясининг гўзал ва бетакрор манзараларини зиёрат қилди

12 октябрь куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Беларус Республикаси Президенти муҳтарам Александр Лукашенконинг мамлакатимизга расмий ташрифи доирасида Тожикистон Республикаси Варзоб ноҳиясининг жаннатмонанд гўзал ва бетакрор жойларига ташриф буюрди.
Александр Лукашенко Тожикистонга расмий ташрифининг биринчи куниданоқ Тожикистоннинг гўзал табиати, миллий таомлари ва меҳмондўстлигига қойил қолишини билдирди. Бугун ҳам муҳтарам Юртбошимиз Эмомали Раҳмон билан биргаликда Варзоб ноҳиясининг бетакрор диққатга сазовор жойларига ташриф буюришди.
Олий мартабали меҳмоннинг ташрифи илиқ ва самимий дўстлик ва биродарлик муҳитида ўтди.
Тожикистон табиий бойликлари, айниқса, тиниқ сувлари, унумдор мева-сабзавотлари билан ноёб мамлакатдир.
Давлат раҳбарлари Эмомали Раҳмон ва Александр Лукашенко Варзобнинг сўлим гўшаларида сайр қилиб, эркин дўстона суҳбат қурдилар, серқуёш Тожикистоннинг ям-яшил табиати, мусаффо ҳавосидан баҳраманд бўлдилар.