Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрига амалий ташрифи

12-октябрь куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрига ташриф буюрди. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чора-тадбирлари бўйича маслаҳатлашувларнинг олтинчи саммити ҳамда “Марказий Осиё – Россия” саммитида иштирок этадилар.
Душанбе халқаро аэропортида Тожикистон Республикаси Президентини муҳтарам Эмомали Раҳмонни Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий Мажлиси Раиси, Бош вазир ва бошқа расмий шахслар кузатдилар .
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонни Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири, Тожикистон Республикаси Президентининг халқаро алоқалар бўйича ёрдамчиси, Давлат хавфсизлик кумитаси агентлиги раиси ва бошқа расмий шахслар ҳамроҳлик қилмоқдалар.