Пусан шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси ҳамкорлик форумининг 15-йиғилиши бўлиб ўтади.

25-26 октябр кунлари Корея Республикасининг Бусан шаҳрида ташқи ишлар вазирлари даражасида ўказиладиган Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорлик форумининг 15-сессиясига тайёргарлик кўриш учун Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси ташқи ишлар вазирлари ўринбосарларининг онлайин шаклдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фарҳод Салим иштирок этди.
Учрашув давомида томонлар форум кун тартибидаги йўналишлари – соғлиқни сақлаш, рақамли иқтисодиёт, туризм, иқтисодий хавфсизлик, атроф-муҳит ва энергетика, шунингдек Қўшма баёнот лойиҳаси ва форум котибиятининг 2023 йилга мўлжалланган иш режаси асосида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.