Президенти Эмомали Раҳмоннинг Қозоғистон Республикасига амалий ташрифи бошланди

12 октябр оқшомида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича олтинчи конференция ишида иштирок этиш учун Қозоғистон Республикаси пойтахти Остона шаҳрига ташриф буюрди. Мустақил Давлатлар Иттифоқи Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси ҳамда Марказий Осиё давлатлари ва Россия Федерацияси раҳбарларининг саммити Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида бӯлиб ӯтади.
“Нурсултон Назарбоев” халқаро аэропортида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмонни Қозоғистон Республикасининг олий мартабали вакиллари самимий кутиб олдилар.