Мамлакатимиз Президенти Эмомали Раҳмон Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл Мазруи билан учрашди

13 октябрь куни тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича конференциясида Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл Мазруи билан учрашув ўтказди.
Учрашувда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон суҳбат аввалида Бирлашган Араб Амирликлари Тожикистон Республикаси ташқи сиёсатида муҳим ўрин тутишини ва биз у билан кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш тарафдори ва бундан манфаатдор эканилигини таъкидлади.
Суҳбат чоғида иқтисодий-савдо ва сармоявий алоқаларни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди, икки қардош ва дўст давлат ўртасидаги сиёсий муносабатлар, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик даражасидан мамнунлик изҳор этилди.
Учрашувда томонлар энергетиканинг истиқболли соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш, Тожикистоннинг тоғ-кон саноати тармоқларида қўшма корхоналар очиш, пахта ва тайёр маҳсулотларни қайта ишлаш, йирик гидроэнергетика ресурсларидан фойдаланиш, сармоя киритиш юзасидан фикр алмашдилар.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида Тожикистондан Амирликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан, ҳўл мевалар, қуритилган