Тожикистон ва Ўзбекистон қўшма газета ташкил этади

Бугун “Тожикистон медиа академияси” давлат муассасаси залида Иттифоқ раҳбари Олимжон Усаров бошчилигидаги Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг ўн икки кишидан иборат делегацияси ўз ҳамкасблари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда “Овози тожик” радиоси мухбири Таҳмина Омонова хабар берди.
Учрашув аввалида мамлакат “Медиа академияси” раҳбари Саъдий Маҳди сўзга чиқиб, меҳмонларни Тожикистонга, хусусан, гўзал Душанбе шаҳрига ташриф буюрганларидан қутлади. Сўнгра у Тожикистон Республикаси Президени Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон Республикаси Шавкат Мирзиёевнинг эзгу ташаббуслари туфайли икки давлат ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилганини таъкидлади. Бу жараён икки қўшни ва дўст давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик истиқболлари ривожланиб бораётганидан далолат беради.
Шундан сўнг Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров сўзга чиқиб, Тожикистоннинг кўп жойларида бўлганларини, бу мамлакатнинг жуда гўзал ва гуллаб-яшнаганини айтиб ўтди. Бизга асосан об-ҳаво ва унинг гўзал табиати ёқди. дейди Олимжон Ўсаров.
Учрашувда томонлар қўшма газета ташкил этиш бўйича келишиб олдилар ва ушбу газета ноябр ойида чиқиши кутилмоқда.
Айтиш жоизки, ушбу саёҳат давомида меҳмонлар Тожикистон мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар билан яқиндан танишадилар.
Делегациясининг ташрифи 12-16 октябрь кунлари бўлиб ўтади ва ўзбекистонлик журналистлар Турсунзода, Норак, Панжакент шаҳарлари ва Данғара ноҳиясида бўлади.