Тожикистон Республикаси Президенти хавфсизлик ва таҳдидларга қарши курашда саъй-ҳаракатларни икки баравар оширишга чақирди

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон хавфсизликка таҳдидларга қарши курашда биргаликдаги саъй-ҳаракатларни икки баравар оширишга чақирди. Бу ҳақда Миллат пешвоси, 13-октябрь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш йиғилишида айтиб ўтди.
Эмомали Раҳмон Тожикистон халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида хавфсизлик бўйича глобал мулоқотнинг фаол иштирокчиси эканини таъкидлади. “Глобал таҳдидларга қарши курашиш борасида тўпланган тажрибадан келиб чиқиб, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича 2030-йилгача бўлган даврга мўлжалланган янги стратегияни ишлаб чиқдик ва қабул қилдик” , – деди Президентимиз. Давлат раҳбари БМТ ва бошқа халқаро ҳамкорлар билан биргаликда терроризмга қарши кураш бўйича “Душанбе жараёни” доирасида юқори даражадаги конференция ўтказилиши ҳақида маълумот берди.