Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашд

14-октябрь куни Остона шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашуви бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида икки томонлама даражадаги ҳамда минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари муҳокама қилинди.
Мамлакат Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари ривожининг ижобий натижаларидан мамнунлигини билдириб, бугунги учрашувни ўзаро дўстлик, ҳамкорлик муносабатларининг ҳолати ва истиқболларини кўриб чиқиш учун муҳим имконият сифатида баҳолади.
Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари томонлар учун қийин бўлган устувор йўналишлар бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар ва аввал қабул қилинган келишувларни тўлиқ амалга оширишни асосий мақсад сифатида кўрдилар.
Учрашув давомида бошқа муҳим мавзулар ҳам муҳокама қилинди.