Хитой импорт ва экспорт маҳсулотларининг 132-кўргазмаси бошланди
Хитой Халқ Республикасининг Тожикистон Республикасидаги элчихонаси Савдо-иқтисодий масалалар бўлими маълумотларига кўра, 15-октябрь куни 132-Хитой импорт ва экспорт маҳсулотлари кўргазмаси виртуал шаклда қуйидаги веб-сайтида бошланган: //www.cантонфаир.орг.cн/
Мазкур ярмарка Осиёдаги энг йирик замонавий кўргазма сифатида экспорт-импорт савдосини рағбатлантириш ва ривожлантириш мақсадида йилига икки марта – баҳор ва куз фаслларида ўтказилади.
Хитой томонининг режасига кўра, ушбу кўргазма ярим йил давомида онлайн давом этади. Унда иштирок этиш ва Хитой товарлари билан танишишни хоҳловчилар 2022-йил 24-октябрга қадар юқорида кўрсатилган электрон шаклда рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Шу билан бирга, кўргазма давомида 2023-йилнинг 15-мартигача иштирокчилар виртуал кўринишда онлайн намойишлар, лаҳзали хабар алмашиш, бизнес мослашув, сервис конференциялари ва ҳоказоларда иштирок этишлари мумкин.