Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг “Терроризмга қарши курашиш ва террорчилар ҳаракатининг олдини олиш учун хавфсизлик ва чегараларни бошқариш бўйича халқаро ва минтақавий ҳамкорлик” мавзусидаги юқори даражадаги халқаро конференциядаги нутқи
Ҳурматли Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари!
Ҳурматли делегациялар раҳбарлари!
Хонимлар ва жаноблар!
Барчангизни замонавий дунёнинг долзарб муаммоларидан бирига бағишланган ушбу муҳим халқаро анжуманда иштирок этиш учун Тожикистонда кӯрганимдан мамнунман.
Бугунги конференция Тожикистон ҳукумати томонидан БМТ, Европа Иттифоқи, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Қатар, Саудия Арабистони ва бошқа халқаро ҳамкорлар билан терроризмга қарши кураш бўйича Душанбе жараёни доирасида ташкил этилган учинчи юқори даражадаги тадбирдир.
Фурсатдан фойдаланиб, конференцияни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнида кўрсатган қўллаб-қувватлаганликларинг учун юқорида қайд этилган ташкилотлар ва ҳамкор давлатлар раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Умид қиламанки, ушбу анжуман давомида хавфсизлик, чегараларни бошқариш ва самарали қаршилик кўрсатиш масалалари муҳокама қилинади.