“Тожикистон – азиз Ватаним”. Бугун миллий танловнинг финал босқичига старт берилади

Бугун “Тожикистон – азиз Ватаним” республика танловининг финал босқичига старт берилади. Ушбу босқичда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 316 нафар ғолиб иштирок этади, улардан 167 нафари хонанда, 131 нафари созанда, 18 нафари бастакордир.
Бугун ҳакамлар ҳайъати Т. Сатторов номидаги Тожикистон миллий консерваториясида ўтказиладиган мусиқа танлови иштирокчиларининг ижодий маҳоратига баҳо берадилар.
Ушбу танлов 25 октябрга қадар учта йўналиш – бастакорлик, созандалик ва хонандалик ҳамда икки ёш тоифаси: 12 ёшдан 17 ёшгача ва 18 ёшдан 40 ёшгача давом этишини айтиб ўтилди. 28-октябрь куни Тожикистон Давлат академик опера ва балет театрида танловнинг якуний босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ва финал босқичи ғолиблари иштирокида катта маданий дастур бўлиб ўтади.