Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТнинг терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари Владимир Воронков билан учрашди

18 октябрь куни Душанбе шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон “Терроризмга қарши курашиш ва террорчилар ҳаракатининг олдини олиш учун хавфсизлик ва чегараларни бошқариш бўйича халқаро ва минтақавий ҳамкорлик” мавзусидаги олий даражадаги халқаро конференция доирасида БМТ Бош котиби, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аксилтеррор бошқармаси раҳбари Владимир Воронков билан учрашди.
Учрашувда Тожикистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг институтлари билан ҳамкорлиги масалалари ҳамда терроризмга қарши кураш бўйича юқори даражадаги конференция якунлари муҳокама қилинди.
Муҳтарам мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Тожикистон ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижаси бўлган Душанбе жараёни натижалари тобора кучайиб бораётган терроризм ва экстремизм таҳдидларига қарши курашда халқаро ва минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашига умид билдирди.
Учрашувда томонлар минтақа хавфсизлигига таҳдидларнинг кучайиши, жумладан, терроризм, экстремизм, диний экстремизм, гиёҳвандлик воситалари ва қурол-яроғларнинг ноқонуний муомаласи, шунингдек, бошқа турдаги жиноятларнинг кенгайиши билан боғлиқ аниқ чора-тадбирларни кўришни мақсадга мувофиқ деб топди.