Тожикистон Президенти террорчилар ўз фаолиятини қандай кенгайтираётганини маълум қилди

Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон террористик гуруҳлар ўз фаолиятини кенгайтириб, ўз қабиҳ мақсадларига эришиш учун илғор ахборот технологиялари имкониятларидан фойдаланаётганини эслатиб ўтди. Бу ҳақда кеча, 18-октябрь куни “Терроризмга қарши курашиш ва террорчилар ҳаракатининг олдини олиш бўйича хавфсизлик ва чегараларни бошқариш бўйича халқаро ва минтақавий ҳамкорлик” мавзуидаги олий даражадаги халқаро конференциядаги маърузаси чоғида Давлат раҳбари шу ҳақда айтиб ўтди. Кеча Душанбедаги “Коҳи Сомон” қароргоҳида бошланган анжуман бугун давом этмоқда.
Эмомали Раҳмон бугунги кунда экстремистик ташкилот ва гуруҳлар ўз “нопок” мақсадларига эришиш учун илғор ахборот технологияларидан фойдаланаётганини таъкидлади.
Миллат пешвосининг таъкидлашича, “Исломий давлат”* ва “Ал-Қоида”*нинг фаолияти кенгаймоқда ва шу боис бу муаммони ҳал қилиш, шунингдек, экстремизмнинг олдини олиш учун барча давлатлар ўз саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириши керак.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон пойтахтидаги тадбир Тожикистон Республикаси ҳукумати томонидан БМТнинг Терроризмга қарши кураш бошқармаси, Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Анжуманда вазирлар, БМТга аъзо давлатлар, БМТ тузилмалари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, чегара хавфсизлиги бўйича экспертлар иштирок этмоқда.
Натижаларга кўра, терроризмга қарши курашиш ва террорчилар ҳаракатини олдини олиш учун хавфсизлик ва чегараларни бошқариш бўйича Душанбе декларацияси қабул қилинди.