Тожикистонлик курашчилар “Abu Dhabi Grand Slam 2022” халқаро мусобақасида иштирок этади

21-23 октябрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича Abu Dhabi Grand Slam 2022 турнири бўлиб ўтади.
Мусобақалар дунёнинг 66 давлатидан 430 нафар спортчи ўртасида 14 та вазнда (эркаклар ўртасида 7 та ва аёллар ўртасида 7 та вазнда) ўтказилади. Ушбу юқори савиядаги мусобақада Тожикистондан 11 нафар таниқли спортчи иштирок этмоқда: Шоҳида Қаландарова 57 килограммгача, Мавлуда Одинаева 63 килограммгача, Муслимбек Каримов 60 килограммгача, Шаҳбоз Саидабуроров 66 килограммгача, Маҳмадшариф Нажмиддинов 73 кг гача, Шодмон Ризоэв 81 кг, Жаҳонгир Мажидов Комроншоҳи Устопириян билан биргаликда 90 кг, Абубакри Акобир Эмомризо Анварзода билан 100 кг вазнда. Ушбу турнирда Тожикистон Республикаси шарафини +100 кг вазнда таниқли полвон Темур Раҳимов ҳимоя қилади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада ғолиб бўлган спортчилар Олимпиада имтиёзларига эга бўлишади. Олтин медални қўлга киритган спортчиларга 1000 балл, кумуш медалга 700 балл, бронза медалига 500 балл берилади. Шунингдек, 5 ва 7-ўринларни эгаллаган дзюдочилар 360 ва 260 та имтиёзларга эга бўладилар.