Хўжандда йирик ўлчамли қоплар ишлаб чиқарадиган завод қурилмоқда

17-октябрь куни Хўжанд шаҳри раиси Фирдавс Шарифзода “Суғд” эркин иқтисодий зонасида жойлашган йирик ўлчамли қоплар ишлаб чиқарадиган янги корхона қурилиши жараёни билан танишди.
“АЗИЯ ПОЛИТЕКС” масъулияти чекланган жамиятининг янги корхонаси турли ўлчамдаги қоплар ишлаб чиқаришга мўлжалланган бўлиб, 1,6 гектар майдонда қурилган. Компаниянинг капитали 2,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади, у босқичма-босқич 10 миллион АҚШ долларига етказилади. Унинг биринчи босқичи фойдаланишга топширилиши билан 100 дан ортиқ киши иш ва яхши маош билан таъминланади.
“АЗИЯ ПОЛИТЕКС” масъулияти чекланган жамияти мутасаддилари зарур жиҳоз ва техникалар хориждан келтирилиб, ўрнатилаётгани ҳақида маълумот берди.
Хўжанд шаҳар раиси Фирдавс Шарифзода Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мамлакатни саноатлаштиришни тўртинчи умуммиллий мақсад деб эълон қилган ташаббусини эсга олиб, шаҳар саноатчилари бу ташаббусни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, аниқ мақсадни амалга оширишини таъкидлади.