Қосим-Жомарт Тоқаев: Қозоғистон замини литийнинг улкан захирасига эга
Заминимиз турли ҳисоб-китобларга кўра, ўз бағрида 50 дан 100 минг тоннагача литийни сақламоқда. Бу ҳақда Президент Қосим-Жомарт Тоқаев Жетисув вилояти жамоатчилиги билан учрашувда таъкидлаб ўтди, деб ёзмоқда «Казинформ» агентлиги.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, литий конларини топиш ва ўзлаштириш учун жиддий инвестиция зарур, шу боис геология хизмати ушбу йўналишда ишларини фаолллаштириши талаб этилади.
«Вилоятнинг саноат соҳаси яхши ривожланмоқда. Йил бошидан буён 23 та объект қурилди. Айниқса, бир неча йилдан буён тўхтаб қолган юқори маркали кремний ишлаб чиқарадиган «Kazsilicon» заводини қайта ишга тушириш ҳамда «Электромарганец» заводини қуриш масаласи диққат марказимизда бўлиши керак, – деди Қосим-Жомарт Тоқаев.
Иккала корхона ҳам мамлакат учун катта аҳамиятга эга. Ушбу заводлар металлургия соҳасида юқори технологияларни ривожлантириш ва қўллаш учун майдон бўлади. Бундан ташқари, вилоятда 2026 йилгача 162 та лойиҳани ўз ичига олган инвестиция портфели шакллантирилган. Ушбу лойиҳалар орқали 7 мингдан зиёд иш ўринлари яратилади.