21-октябрдан Сўғд вилоятининг йўловчи ташиш транспорти “Чорбоғ” терминалида ишлай бошлайди
Бугун, 21-октябрдан бошлаб пойтахтнинг шимолий ҳудуди автомобил йўли орқали Сўғд вилоятининг Варзоб ноҳияси ҳамда шаҳар ва ноҳиялар йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи автотранспорт воситаларининг “Чорбоғ” терминалида жойлашуви белгилаб олинди. Шу муносабат билан Душанбе шаҳар раиси Рустам Эмомали қарори тасдиқланди, деб хабар қилди Душанбе мери девонининг ахборот бўлими.
Шу боис, ушбу терминалда 52, 19-сонли микроавтобус ва 3, 29, 41-сонли автобус йўналишларининг сўнгги пункти ташкил этилган.
Шу муносабат билан пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари, шунингдек, Варзоб ноҳияси ҳамда Сўғд вилоятининг шаҳар ва ноҳиялари йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи ташиш транспорти ҳайдовчиларидан замонавий “Чорбоғ” терминали хизматларидан фойдаланишда давом этишларини сўраймиз.