Покистон мухолифати сайлов комиссиясини судга берди
Покистоннинг мухолифатдаги “Адолат учун ҳаракат” партияси бош котиби Асад Умар “Имран Хонни сайловдан четлатиш орзуси ҳеч қачон рўёбга чиқмайди”, деб баёнот берди.
Мазкур партия Покистон сайлов комиссиясининг собиқ бош вазир Имран Хонни беш йилга дисквалификация қилиш тўғрисидаги қарорини кўриб чиқиш учун судга мурожаат қилди.
«Қарор тез орада судда кўриб чиқилади, бинобарин, ҳукмрон коалициянинг Имран Хонни сайловдан четлатиш бўйича орзуси ҳеч қачон рўёбга чиқмайди», – деб ёзди сиёсатчи.
Аввалроқ Покистон сайлов комиссияси собиқ бош вазир ва “Адолат учун ҳаракат” партияси раиси Имран Хонни келгуси беш йил давомида республиканинг қонун чиқарувчи ҳокимияти органларига сайланишини тақиқлаб қўйган эди. Ушбу қарорга Имран Хоннинг ҳокимият тепасида бўлганида даромади тўғрисидаги ёлғон декларацияси асос бўлди, дейилади хабарда