Миллат пешвоси Эмомали Раҳмоннинг Шамсиддин Шоҳин нихиясига амалий ташрифи бошланиши ва Давлат герби майдонининг очилиши
23-октябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Шамсиддин Шоҳин ноҳияси аҳолисининг турмуш шароити билан яқиндан танишиш, янги уй-жой очиш мақсадида
ташриф буюрди.
Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон Шамсиддин Шоҳин нохиясидаги Давлат герби майдонини пардасини очиб берди.
Мазкур иншоот Тожикистон Республикаси мустақиллигининг 35-йиллигини нишонлаш мақсадида ноҳия давлат ва бошқарув органлари томонидан ва тадбиркорларнинг ҳиссаси билан амалга оширилаётган ободонлаштириш чора-тадбирлари доирасида барпо этилиб, аҳолининг сайр қиладиган гўзал масканига айланди.
Давлат герби устунининг баландлиги 20 метр, Давлат гербининг ўзи эса 1,8 метрни ташкил қилади.