Темур Раҳимов Абу-Дабидаги “Катта дубулға” мусобақасида бронза медалини қўлга киритди

Таниқли тожик курашчиси Темур Раҳимов Абу-Даби (БАА) шаҳрида бўлиб ўтган “Катта дубулға” туркумига кирувчи турнирда бронза медалини қўлга киритди. Ушбу мусобақа 21-23 октябрь кунлари 65 давлатдан 414 нафар спортчи (239 эркак, 175 аёл) иштирокида бўлиб ўтди.
Темур +100 кг вазн тоифасида мусобақани чорак финалдан бошлаб, ўзбекистонлик Бекмурод Олтибоев, озарбайжонлик Жамол Ғамзатхоновни мағлуб этган бўлса-да, бу вазнда олтин медални қўлга киритган чехиялик Лукас Крпалекга имкониятни бой берди. Кейин Темур учинчи ўрин учун баҳсда словакиялик Мариус Физелни мағлуб этди. Бу вазнда кумуш медал голландиялик Жур Спеакерсга, яна бир бронза медал словениялик Иней Мариничга насиб этди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу юқори савияда ўтган мусобақада 10 нафар – 2 нафар аёл, 8 нафар эркакдан иборат дзюдо бўйича Тожикистон терма жамоаси иштирок этди. -90 кг вазн тоифасида икки нафар спортчимиз яхшироқ натижа кўрсатди – Жаҳонгир Мажидов бешинчи, Комроншоҳ Устопирян еттинчи ўринни эгаллади.