Брюсселда ўн минглаб одам иқлим ҳимояси учун намойишга чиқди

Якшанба куни Брюсселда иқлимни ҳимоя қилиш учун ўтказилган “катта марш”да 25 мингга яқин, ташкилотчилар тахминича, 30 мингга яқин намойишчи қатнашган, деб хабар бермоқда “Интерфакс” агентлиги Бельгия полицияси маълумотига таяниб.
“Иқлим учун маршнинг муваффақияти йил сайин иқлим бузилиши бельгияликларни қанчалик хавотирга солаётганини исботлайди”, деб ёзди намойишни ташкил этган Иқлим коалицияси баёнотидан иқтибос келтириб “La Libre Belgique” газетаси.
Бельгиянинг 90 дан зиёд фуқаролик жамияти ташкилотлари – атроф-муҳит, касаба уюшмаси, ёшлар ва бошқа тизимларни бирлаштирган Иқлим коалицияси “сиёсий дунё бу чақириқни эшитмаслиги мумкин эмас” деб ҳисоблайди.
Иқлим коалицияси ҳозирданоқ шижоатни, бирдамликни талаб қилади! Имкон қадар тезроқ Бош вазир билан учрашувни илтимос қилади. “Экология ўзгариши бизга ҳар куни таъсир кўрсатади. Ҳаракатдан тўхтамаслигимиз керак”, дейилади коммюникеда.