“Рослин” тўфони Мексиканинг Тинч океани соҳиллари томон ҳаракатланмоқда

Кучли “Рослин” довули Мексиканинг Тинч океани соҳилларига яқинлашмоқда, деб хабар берган “Интерфакс” Довулларни кузатиш бўйича Америка миллий маркази маълумотига таяниб.
Таъкидланишича, Мексиканинг ғарбий қисмидаги Наярит штатида 4-тоифали тўфон кўтарилиши, шамол тезлиги соатига 209 километрга етиши кутиляпти.
Метеорологлар бўрон қирғоқ ҳудудида кучли сув тошқини келтириб чиқариши мумкинлигини айтган.
Маҳаллий фавқулодда вазиятлар хизмати шай ҳолатга келтирилди. Наярит ва Халиско штатларида махсус бошпана тайёрланди.
Довул мавсуми Мексикада июндан ноябргача давом этади, мамлакатнинг Атлантика ва Тинч океани соҳилларига таъсир этади.
Май ойида Мексиканинг жануби-ғарбий қисмидаги Оахака штатида “Агата”
тўфони оқибатида 11 киши ҳалок бўлган эди.