Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон: «Сув катта кучга эга ва биз ундан тўғри ва оқилона фойдаланишимиз керак!»

Мамлакатларимиз ҳамкорлиги, шубҳасиз, сувнинг юқори ва қуйи оқимдаги минтақалар, тоғлар ва водийлар, ривожланган давлатлар, ривожланаётган мамлакатлар, кам ривожланган давлатлар ва бошқа томонларни қандай қилиб бирлаштира олишининг ёрқин мисолидир. Дарҳақиқат, сув катта кучга эга ва биз ундан тўғри ва оқилона фойдаланишимиз керак! Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон жорий йилнинг 25 октябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси Президентининг 2023-йилда бўлиб ўтадиган БМТ сув конференциясига тайёргарлик кўриш бўйича йиғилишининг очилиш маросимида айтиб ўтди.
Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ушбу нутқида Тожикистон ташаббуси билан эълон қилинган 2018-2028 йилларга мўлжалланган “Суа устувор тараққиёт учун ” халқаро ўн йиллиги халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларини бирлаштириш учун яхши замин яратганини таъкидлади.
“Тожикистон Республикаси ва Нидерландия Қироллиги конференция ҳамраислари сифатида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқтисодий, ижтимоий масалалар департаменти ва “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти-Сув” механизми билан биргаликда ушбу конференцияни “бир лаҳзага” айлантиришга доимо ҳаракат қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2018-йилнинг 20-декабр куни БМТ Бош Ассамблеяси “2018-2028-йиллар учун “Сув устувор тараққиёт учун ” халқаро ҳаракатлар ўн йиллиги амалга оширилишининг комплекс ўрта муддатли таҳлили” резолюциясини қабул қилди. .