2021 йилда 5,6 мингдан ортиқ мигрант Европа йўлларида ҳалок бўлган2021 йилда 5,6 мингдан ортиқ мигрант Европа йўлларида ҳалок бўлган

2021 йилдан то 2022 йилнинг октябрь ойигача Европа миграция йўналишида 5 минг 684 киши ҳалок бўлган, бу аввалги йил билан таққослаганда кўпдир, дейилади БМТнинг Халқаро миграция ташкилоти эълон қилган «бедарак кетган мигрантлар», деб ном берилган ҳисоботида.
«2021 йилда Европа миграция йўналишларида ҳамда Европа ичкарисида 5 минг 684 та ўлим ҳужжатлаштирилган. Энг кўп ҳалокат Ўртаер денгизи, Европага олиб борадиган қуруқлик йўналишларида ҳамда қитъа ичидаги йўлларда рўй бермоқда», – дейилади ҳужжатда.
Ҳисоботда келтирилишича, камида 252 киши Европа ҳукуматлари уларни мажбуран мамлакатдан чиқариб юборгандан кейин ҳалок бўлган.
“Умуман, 2014 йилдан то ҳозиргача 29 мингдан зиёд мигрант Европа йўлларида ўлим билан юзлашган», – дейди ҳисобот муаллифларидан бири Жулия Блэк.
Ҳужжатда шунингдек, Халқаро мигрантлар ташкилоти Европа давлатларини одамларнинг муҳожирлик даврида ҳаётини қутқариш ва ўлим ҳолатларини камайтириш учун аниқ чоралар кўришга чақирган.