Уфа шаҳрида тожик маданияти кунлари бўлиб ўтди
26 октябр куни Россия Федерациясининг Уфа шаҳридаги “Башкиристон” концерт залида Тожикистон Республикаси маданият кунлари бўлиб ўтди.
Маданият кунлари доирасида тожикистонлик санъаткорлар мазкур шаҳар томошабинлари ва маданият ҳамда адабиёт намояндалари учун концерт дастури, халқ амалий санъати ва тожик санъат усталарининг расмлари намойишини тақдим этди.
Санъаткорларимиз тожик халқининг бой маданияти, маънавий мероси, санъати ва ўзига хос анъаналарини намойиш этдилар. Шунингдек, хонандаларнинг жўшқин қўшиқ ва куйлари, гўзал тожик гул қизларининг мафтункор рақслари томошабинларга чексиз завқ бағишлади.
Маданият кунлари доирасида Тожикистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари Обид Назариён ва Башкиристон маданият вазири Амина Шафиқова ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида икки давлат ўртасидаги маданий алоқалар муҳокама қилинди.