Давлат чегараси ўтказиш пунктлари ва халқаро аэропортларда хизмат кўрсатиш сифати муҳокама қилинди
26-октябр куни давлат чегара ўтказиш пунктлари ва халқаро аэропортларда юқори савияда хизмат кўрсатиш, хорижлик меҳмонлар ва фуқароларнинг арзон нархлардан фойдаланган ҳолда тўсиқсиз ҳаракатланишини таъминлаш, янги йўналишлар яратиш ва уларга хизмат кўрсатишни халқаро талабларга мослаштириш масаласи муҳокама қилинди. Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси Ҳабибулла Амирбекзода аэропорт марказий тузилмалари мутасаддилари, чегара қўшинлари вакиллари, Душанбе халқаро аэропорти божхона ва хизмат кўрсатиш ходимлари иштирокида муҳокама қилинди.
Мазкур йиғилиш Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг топшириқ ва фармойишларини бажариш мақсадида ўтказилди.
Шунингдек, иштирокчилар чегарадан ўтиш жойларида замонавий бошқарув тизимини жорий этиш, хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, меҳмонлар билан мулоқот қилиш одобига эътибор қаратиш, сайёҳлик хизмати ташкилоти томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг ҳақиқий нархини пасайтириш масалаларини ҳам муҳокама қилди.