Давлат раҳбари Эмомали Раҳмон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европа бўйича минтақавий бюроси директори Ханс Генри Клюгени қабул қилди

31 октябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европа бўйича минтақавий бюроси директори Ханс Генри Клюгени қабул қилди.
Учрашувда Тожикистоннинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбат аввалида давлат раҳбари Эмомали Раҳмон икки томонлама ҳамкорлик мустаҳкамланиб бораётганидан мамнунлигини билдириб, бугунги учрашувни конструктив мулоқотни давом эттириш учун қулай имконият деб баҳолади.
Учрашувда Тожикистонда соғлиқни сақлаш, аҳоли саломатлиги ва санитария соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбариятига COVID-19 тарқалишининг олдини олиш ва унинг оқибатларини бартараф этишда Тожикистон Республикасининг барқарор ҳамкори сифатида, хусусан, ташкилотнинг Тожикистонни ушбу касалликка қарши вакциналар билан таъминлашда кўрсатаётган ёрдами учун миннатдорчилик билдирилди.
Тожикистон ҳукумати соғлиқни сақлаш соҳасида қулай инфратузилма яратиш ва аҳолининг сифатли хизматлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширишда давом этиши таъкидланди.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг бошқа муҳим масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Учрашувдан сўнг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти минтақавий бюроси директори, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонни соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш, аҳоли саломатлигини сақлаш ва соғлиқни сақлашни таъминлашга қўшган қимматли ҳиссаси учун ташкилот мукофоти билан тақдирланди.