Бразилиянинг янги президенти биринчи навбатдаги вазифаларни маълум қилди

Бразилиянинг янги Президенти Луис Инасиу Лула да Силва давлат раҳбари сифатида амалга ошириши зарур бўлган энг биринчи вазифалари очарчилик ва тенгсизликка қарши кураш, ҳокимият буғунлари ўртасидаги мулоқотни қайта тиклаш, иқлим ва экологик муаммоларни бартараф қилиш эканини таъкидлади.
Сиёсатчи президент, деб эълон қилинганидан кейин Лула да Силва ўзининг ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасида шундай ёзади: «Бизнинг кечиктирмай амалга оширадиган вазифамиз очарчиликка барҳам бериш. Бу мамлакатда миллионлаб эркаклар, аёллар ва болалар ҳеч нарса емаётганига ёки зарур бўлган калория ва оқсил истеъмол қила олмаётганига жим қараб тура олмаймиз. Бразилия жамиятда тенгсизлик янада чуқурлашиб бораётган бир шароитда яшай олмайди».
Сиёсатчининг таъкидлашича, ҳукумат қонунчилик ва суд ҳокимияти билан мулоқотни бошлаши керак.
Лула келгуси ҳукумат инвесторларнинг Бразилияга, унинг тинчлиги ва барқарорлигига бўлган ишончини қайта тиклашга ҳаракат қилишини таъкидлаб ўтди.
«Бразилия ўзининг биохилма-хиллигини, айниқса, Амазония ўрмонларини ҳимоя қилган ҳолда иқлим инқирозига қарши курашдаги етакчилигини яна қайтариб олишга тайёр. Ҳукуматимиз Амазония ўрмонлари кесилиб кетишини 80 фоизга қисқартира олди. Келинглар, ушбу кўрсаткични 100 фоизга етказиш учун курашамиз», – дея қўшимча қилди Лула да Силва.